Octobank «Барқарор» прогноз билан Moody’s халқаро кредит рейтингига сазовор бўлди
Дунёдаги энг йирик рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Moody’s Octobank’га узоқ муддатли B3 даражали халқаро кредит рейтингини берди. Рейтинг бўйича прогноз — барқарор.

Фото: Octobank
Moody’s баҳолашига кўра, Octobank 2024-йил якунида юқори молиявий кўрсаткичларга эришган: соф фойда 144 миллиард сўмни ташкил этди, активлар рентабеллиги — 4,8%, активларнинг қарийб 80 % эса ликвид маблағлардан иборат. Банкнинг капитал даражаси юқори: биринчи даражали капиталнинг етарлилик коэффициенти — 38%, умумий капиталнинг етарлилик коэффициенти — 48,3 %, бу тартибга солиш талабларидан деярли икки баравар юқори ва юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий муаммоларга бардошлиликни таъминлайди.
Moody’s келгуси 12-18 ой ичида банкнинг молиявий ҳолати барқарор қолишини тахмин қилмоқда. Янги маҳсулотларни ишга тушириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва жорий кўрсаткичларни сақлаб қолиш эвазига Octobank рейтинги ошиши мумкин, дея хабар беради агентлик.
«Бу Octobank учун биринчи халқаро рейтинг — ва кўриб турибмизки, банкимизнинг ривожланиш йўналиши тўғри танланган. Moody’s рейтинги бизга халқаро ҳамкорлар билан янада барқарор муносабатлар ўрнатишга ёрдам беради ва глобал бозордаги нуфузимизни оширади. Янги маҳсулот ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли режаларимиз бор ва бу келгуси йилларда банкимиз равнақининг асосий омили бўлади», — деб таъкидлади Octobank Бошқаруви раиси Искандар Турсунов.
Octobank— Ўзбекистон бозорида 20 йилдан ортиқ фаолият юритаётган универсал хусусий банк. Банк рақамли инфратузилмани ривожлантирмоқда, 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатмоқда.
Moody’s— дунёдаги етакчи халқаро рейтинг агентликларидан бири. Агентлик молиявий кўрсаткичлар, бизнес модели, хавфларни бошқариш ва иқтисодий таҳдидларга чидамлиликни таҳлил қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

10:00 / 03.02.2025
Visa версияси бўйича Ўзбекистоннинг етакчи банк-эквайери, 100 мингдан ортиқ очилган виртуал карталар – Octobankʼнинг 2024 йилдаги ютуқлари

17:00 / 29.10.2024