Трамп: Россияда ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш учун дедлайн бор
«Агар оёғимиздан тортиб, вақтни чўзишяпти деб ўйлай бошласам, бундан хурсанд бўлмайман», деди Трамп Россиянинг Украинада тинчлик музокараларини бошлашни истамаслигига изоҳ берар экан.

Фото: Sky News
Россияда Украинага қарши урушда ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш учун «психологик дедлайн» бор. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп 30 март, якшанба оқшомида президентнинг Air Force One самолёти бортида журналистнинг Москва ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши ёки бўлмаслигини ҳал қилиши учун муддат борми, деган саволига жавобан айтиб ўтди.
The Hill интернет нашри Оқ уй раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган: «Бу психологик дедлайн. Агар оёғимиздан тортиб, вақтни чўзишяпти деб ўйлай бошласам, бундан хурсанд бўлмайман».
Трампнинг Зеленскийни танқид қилиши
Шу билан бирга, Трамп, унинг фикрича, Россия АҚШни алдамаётганини ва Россия президенти Владимир Путин «келишувга эришмоқчи»лигини қўшимча қилди. АҚШ президенти Трамп минерал ресурслар бўйича АҚШ билан битим тузишдан қочишга уринаётган Украина етакчиси Володимир Зеленскийни танқид қилишда давом этди.
«Агар у (Володимир Зеленский) шундай қилса, у муаммоларга дуч келади. Катта муаммоларга, - дея таъкидлади Трамп. - Биз нодир ер металлари бўйича келишув туздик, энди у, яхши, биласизми, мен шартномани қайтадан муҳокама қилмоқчиман, деди. У НАТОга аъзо бўлишни хоҳлайди. Унинг НАТОга аъзо бўлиши ҳеч қачон режалаштирилмаган. У буни тушунади. Демак, агар келишувни қайта кўриб чиқмоқчи бўлса, у катта муаммога дучор бўлади».
30 март куни Доналд Трамп NBC телеканалига берган интервюсида Путиндан Украинада янги раҳбар бўлиши керак деган таклифи учун «жуда ғазабланганини» айтди. Шу билан бирга, Трамп агар Москва Украинага қарши урушни тугатиш учун музокаралар столига ўтиришга рози бўлмаса, Россия нефт секторига қарши янги санкциялар қўллаш билан таҳдид қилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

21:08 / 05.04.2025
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади

13:35 / 05.04.2025
«Олтинларимиз қаерда?» — немислар АҚШдаги захиралар юзасидан хавотир билдирди

11:03 / 05.04.2025