М-25 газ конида водород сулфиди отилиши юз берди
Энергетика вазирлигига кўра, назорат остидаги отилиш ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилган.

Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 27 март куни М-25 газ конидаги 202-сонли қудуқда водород сулфидининг назорат остидаги отилиши юз берди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бригадаси етиб борган.
Ишларни ташкил этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида ташкил этилган махсус штаб вакиллари ҳам ҳодиса жойига етиб келган.
Билдирилишича, айни пайтда керакли барча чора-тадбирлар зарур техника ҳамда ускуналардан фойдаланилган ҳолда олиб борилмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш бўйича кучайтирилган чоралар кўрилмоқда.
Алоҳида таъкидланишича, юзага келган мазкур ҳолат аҳоли ва яқин атрофдаги ҳудудларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан тўлиқ назорат остига олинган.
Ҳозирги вақтда ушбу вазият ҳамда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда.
2024 йил 1 сентябр куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган Мустақилликнинг 25 йиллиги конининг "Кўлқамиш" МФЙ ҳудудида жойлашган 604-сонли қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилаётган пайтда технологик жараённинг бузилиши оқибатида водород сулфид гази чиқиш ҳолати бошланганди.
2024 йил 17 сентябр куни яна 604-сонли қудуқнинг ён тарафидан юқори босимли водород сулфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилганлиги маълум қилинди. Воқеа натижасида 4 киши вафот этган, 11 киши жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

14:06 / 05.05.2025
М25 конида улкан газ фаввораси юзага келди

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

20:40 / 29.03.2025