Ўзбекистон | 12:14 / 28.03.2025
2091
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Тошкентда Кая Каллас билан музокара ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкентда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти билан музокара ўтказди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча ташриф билан Тошкентга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.

"Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хонимни бугун Тошкентда қутлашдан мамнунмиз", – деб ёзди 27 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. 

Муҳокамалардан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди. 

Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" илк саммити халқлар фаровонлиги йўлида самарали алоқаларни мустаҳкамлаши ва янги имкониятларга йўл очиши алоҳида таъкидланди.

Мавзуга оид