ЕИ давлатлари Украинага 40 млрд евролик ёрдам пакети ажратишни келиша олмади
Европа дипломатияси раҳбари Кая Калласга кўра, «ушбу ташаббус кенг сиёсий қўллаб-қувватловга эга».

Фото: European Union
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Украинага 40 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш пакетини келиша олмаганини маълум қилди.
Брюсселда ЕИ кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Кая Каллас иттифоқ аъзолари яқин вақт ичида ушбу масалада олдинга силжишига умид билдирди.
«Ушбу ташаббус кенг сиёсий қўллаб-қувватловга эга», — деди Каллас мунозара тафсилотларини муҳокама қилиш босқичида эканини таъкидлаб. «Яқин вақтлар ичида олдинга силжишимизга умид қиламан», — дея қўшимча қилган у.
Олдинроқ ОАВда 17 март куни ЕИ ТИВ раҳбарлари Брюсселда Украинага 40 миллиард еврогача ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Euractiv порталининг ёзишича, учрашувда «Украинага 2025 йилда камида 20 миллиард евролик, истиқболда эса мамлакат эҳтиёжидан келиб чиқиб, 40 миллиард евролик ҳарбий ёрдам кўрсатиш» масаласининг муҳокамаси режалаштирилган.
Янги траншни ажратиш таклифини март ойида ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас илгари сурганди. У Украинага 20 миллиард евролик ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиққан эди. Ўшанда Венгрия ушбу ташаббусини блоклаб қўйган, шу боис Калласнинг таклифи ЕИнинг 6 март кунги саммитининг якуний баёнотига киритилмаган. Маълумотларга кўра, шундан кейин ЕИда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича фонд ташкил этиш таклифи берилган.
Европадаги айрим сиёсатчилар Украинага 2025 йилда ёрдам кўрсатиш режасига ўз эътирозларини билдирмоқда. Хусусан, Словакия бош вазири Роберт Фицо ЕИ саммитига йўл олишдан олдин ўз мамлакати Украинага ЕИ давлатлари бюджетидан маблағ ажратилишига овоз бермаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди

14:09 / 17.04.2025
Штрак-Циммерман: Молдова - ЕИ учун устувор давлат

08:46 / 15.04.2025