Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди
Рамазон ҳайити куни Тошкент метрополитени ўз фаолиятини тонгги 04:00 дан бошлайди. Байрам муносабати белгиланган қўшимча дам олиш куни метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Фото: Транспорт вазирлиги
Рамазон ҳайити куни Тошкент метросида поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
30 март, Рамазон ҳайити кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Мавзуга оид

09:43 / 28.03.2025
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

21:34 / 21.03.2025
“Пушкин” бекатидан ТТЗгача ерусти ва ерости метро линияси тушиши маълум қилинди

10:39 / 16.06.2024
100 йил олдин Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай нишонланган? Архив суратлар

13:49 / 13.06.2024