Ўзбекистон ва Қозоғистон пойтахтида икки мамлакат савдо марказлари қурилиши мумкин
Ўзбекистон томонига Остона шаҳридан ер, худди шундай тартибда Тошкент шаҳридан Қозоғистон учун ер ажратиш кўзда тутилган.
Тошкентда Қозоғистоннинг, Остонада эса Ўзбекистоннинг савдо маркази қурилиши мумкин.
"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган қозоғистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Унда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ўтган йили Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларининг дистрибюторлик маркази очилди. Мазкур маркази орқали Ўзбекистондан Қозоғистон бозорига қишлоқ хўжалиги товарлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, мазкур ҳабдан бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ўзбекистон маҳсулотларини вақтинча сақлаш учун фойдаланилади.
"Ўтган ёзда Қозоғистонда ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Остона шаҳри ҳокими билан самарали учрашув ўтказдик ва ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Ушбу ҳужжатда, Ўзбекистон томонига Остона шаҳридан ер, худди шундай тартибда Тошкент шаҳридан Қозоғистон учун ер ажратиш кўзда тутилган. Савдо марказлари ушбу ҳудудларда қурилиши керак. Кейинчалик ушбу марказлар орқали Ўзбекистон товарларини Остонада, Қозоғистон маҳсулотларини эса Тошкентда сотиш мумкин бўлади", – дея Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов сўзларидан иқтибос келтирилган мақолада.
Мавзуга оид

14:16
Мирзиёев ва Тўқаев Олмаота яқинидаги “Медеу” тоғ-чанғи мажмуасида бўлди

10:05
Ўзбекистон ва Қозоғистон хавфсизлик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

15:07 / 28.03.2025
Шавкат Мирзиёев 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига боради

12:37 / 28.03.2025