Мактаблар атрофида номаълум шахслар ўқувчиларга хавфли ширинлик тарқатаётгани айтилмоқда
Тармоқларда тарқалган видеода шундай ширинлик сабаб бир бола вафот этгани айтилган. Мактаб вазирлиги ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини, қандолат маҳсулоти экспертизага берилганини, хулосаси кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистондаги айрим мактаблар атрофида номаълум шахслар айланиб, болаларга қулупнай таъмли хавфли қанд бериб кетаётгани айтилган видеолар тарқалди.
“14-мактабимизда бир бола шу қанддан еб ўлибди, шунга эҳтиёт бўлинглар. Шероз, Юсуфбек, биров қанд берса, еманглар. Ҳотамшер рўзалиги учун уйга кўтариб олиб келибди…
Худога шукр, рўзалиги сабаб емаган эди, “ая, буни ўртоғим берди” деб қўлимга олиб келганди, қарасам, худди шу қанддан экан. Эртага устозининг олдига олиб чиқаман, устозига айтдим, “олиб чиқинг, ҳал қиламиз” деди. Шунга огоҳ бўлинглар”, – дейилади видеодаги мурожаатда.
Яна бир видеода ҳам мактаб ўқувчиларининг қўлига худди шундай қанд тушиб қолгани, номаълум кишилар автомобилда келиб, болаларга тутқазиб кетишгани айтилади.
“Бизнинг мактабга ҳам, бизнинг маҳаллага ҳам келиб бўлибди. Машинада индамай бериб кетишибди. Бошланибди мана бизнинг маҳаллада ҳам, болаларга, ўқувчиларга эҳтиёт бўлинглар”, – дейди аёл.
Kun.uz ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланди. Матбуот хизматига кўра, айни вазият ИИО томонидан ўрганилмоқда. Ўқувчилар қўлига тушган конфетлар экспертизага берилган. Ҳали хулоса натижалари олингани йўқ. Қўшимча маълумот берилиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 22:33
-
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган шахс қатл этилди
Жаҳон | 22:31
-
30 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:19
-
Россиянинг сабзовотчиликка ихтисослашган ҳудуди меҳнат мигрантлари тақчиллигига дуч келди
Жаҳон | 21:53
Мавзуга оид

12:53 / 14.04.2025
Беш кунлик дарс тизими ҳақида педагоглар қандай фикрда?

16:53 / 01.04.2025
Мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда

18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади

10:32 / 28.03.2025