Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини маълум қилди
Теракт Россияга «дўстона бўлмаган давлат махсус хизматлари томонидан режаланган ва уюштирилгани», унинг ижроси «халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари» томонидан амалга оширилгани таъкидланди.

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев
Россия Тергов қўмитаси бир йил аввал Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир қилинган теракт «Россиядаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида» дўстона бўлмаган давлат махсус хизматлари томонидан режаланган ва уюштирилган деган хулосага келди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди, бироқ қайси давлат эканига аниқлик киритмади.
«Теракт содир қилиш учун халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари жалб қилинган. Терактни бевосита Марказий Осиёнинг 6 нафар фуқароси уюштирган, уларнинг бир қисми тахаллус остида ҳаракат қилган. Улар хорижда ва сиртдан ҳибсга олиниб, қидирувга берилган», деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди РБК. Аммо Петренко бу қайси халқаро террорчилик ташкилоти эканига аниқлик киритмади.
Тергов маълумотларига кўра, бу шахслар теракт содир этганликда гумон қилинаётган Тожикистон фуқаролари Далержон Мирзоев, Саидакрам Ражабализода, Шамсиддин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовни ўз сафига жалб қилган ва уларни хорижда тайёргарликдан ўтказган. Тўрт нафари ҳам ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, терактга шерикликда айбланаётганлар ҳибсда: жиноятчиларга уй-жой ижарага олишга ёрдам берган, транспорт, қурол-яроғ билан таъминлаган ёки террорчилик фаолиятини молиялаштирганлар.
«Айни пайтда террорчилик жиноятларини содир этишда айбланаётган 19 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари якунланиб, улар ҳибсда сақланмоқда ва иш материаллари билан танишишда давом этмоқда. Бир қатор бошқа айбланувчилар қидирувга берилган», деб қўшимча қилди Петренко.
2024 йил 22 март куни Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида теракт содир бўлди. 4 нафар ҳужумчи бинодаги одамларга қарата автоматлардан ўт очди ва концерт залига ўт қўйди. Ҳужум оқибатида 145 киши ҳалок бўлди, 550 нафардан ортиғи жароҳатланди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

21:28 / 02.07.2025
Москва марказида ичида ФСБ ветеранлари бўлган машина портлаб кетди

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:36 / 14.06.2025
Москва 1200 нафар Украина фуқаросининг жасадини Киевга топширди

22:14 / 09.06.2025