Европа давлатлари Истанбул мэри қўлга олинганини қоралаб чиқди
Германия ташқи ишлар вазири Бербок Акром Имомўғлининг қўлга олинишини «Туркиядаги демократияга жиддий зарба» деб атади. Париж ва Афина Истанбул мэрини қўллаб-қувватлади. Истанбулда юзлаб кишилар намойишга чиқди.

Фото: Francisco Seco/AP/picture alliance
Германия ҳукумати Туркияда таниқли сиёсатчи, Истанбул мэри Акром Имомўғли ва бошқа кўплаб турк мухолифатчилари қўлга олинганини қатъий қоралади. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок буни «Туркиядаги демократияга жиддий зарба» деб баҳолади. 19 март, чоршанба куни Ливан пойтахти Байрутда у шундай деди: "Биз мухолифатдаги сиёсатчилар учун жой тобора кичрайиб бораётганини аниқ кўряпмиз".
Бербок сайланган вакилларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш «ҳуқуқий давлат фаолиятининг марказий шарти» эканлигини таъкидлади.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Имомўғлининг қўлга олинишини сиёсатчига нисбатан кучайган ҳуқуқий тазйиқлар қаторидан бири деб атади ва Анқара Европа Иттифоқига аъзоликка номзод экани, шунингдек, Европа Кенгаши аъзоси сифатида демократия ва қонун устуворлигининг асосий тамойилларига амал қилиш мажбуриятини олганини эслатди.
Европа Иттифоқи Анқарани қонуний меъёрларга риоя қилишга чақирди
Истанбул мэри Акром Имомўғлининг қўлга олиниши ва йил бошидан бери амалдорлар, фаоллар, фуқаролик жамияти ва бизнес вакиллари ва журналистларнинг таъқиб қилиниши Туркиянинг ўзининг узоқ йиллик демократик анъаналарига содиқлиги ҳақида саволлар туғдирмоқда, деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас.
Брюссел Туркия ҳукуматини тўлиқ шаффофликни таъминлашга ва барча қонуний тартибларга риоя қилишга чақирди. Европа Иттифоқига номзод давлат ва Европа Кенгашининг узоқ йиллик аъзоси сифатида Туркия энг юқори демократик стандартларни қўллашга мажбур, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид

22:01 / 20.03.2025
Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан депортация қилинди

19:17 / 20.03.2025
Туркиядаги ўзбекистонликлар провокацион постлар ва митинглардан узоқроқ бўлишга чақирилди

20:49 / 19.03.2025
Эрдўған офиси Истанбул мэрининг ҳисбга олинишига изоҳ берди

15:45 / 16.03.2025