Жамият | 15:45
1086
1 дақиқада ўқилади

Бухоро—Истанбул рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди

Шунингдек, фақатгина 16 март куни Бухоро—Тошкент рейси ҳам мажбурий равишда кечиктирилади.

Фото: Kun.uz

Техник сабабларга кўра, фақатгина 16 март куни HY285/286 рейслари (Бухоро—Истанбул—Бухоро йўналиши) мажбурий кечикиш билан амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

·       Бухородан жўнаш — соат 13:00 (маҳаллий вақт), Истанбулга етиб бориш — соат 15:50 (маҳаллий вақт);

·       Истанбулдан жўнаш — соат 17:00 (маҳаллий вақт), Бухорога етиб бориш — соат 23:10 (маҳаллий вақт).

Шунингдек, фақатгина 16 март куни HY022 рейси (Бухоро—Тошкент йўналиши) ҳам мажбурий равишда кечиктирилади. Бухородан жўнаш: 17 март соат 00:00 (маҳаллий вақт), Тошкентга етиб бориш: 17 март соат 01:00 (маҳаллий вақт)

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид