ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзгартиришга кўра, божхона органлари томонидан электрон тизим орқали товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун aсос бўлади.
Экспорт операциялари бўйича солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади:
- товарлар экспорт қилинганлиги ҳамда чет эл ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотлар;
- товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда, экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси);
- йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича хизматлар кўрсатилганда йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри.
Экспорт операциялари бўйича маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими ҳамда солиқ ва божхона органлари ўртасида ахборот алмашинуви тизимида мавжуд бўлмаганда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилади:
- контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
- товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган божхона юк декларацияси;
- Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари;
- валюта тушганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси;
- товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар.
Мавзуга оид

20:38 / 31.01.2025
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига ҚҚС тўловининг 50 фоизи қайтарилади

19:13 / 30.01.2025
Alibaba Cloud Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди

17:47 / 28.01.2025
Қозоғистонда ҚҚС ставкаси 20 фоизгача оширилиши мумкин

17:06 / 23.01.2025