Ўзбекистон | 13:24 / 15.03.2025
1509
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

Мамлакат элчихонаси кўмагида (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Финландия Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамда шу йил март ойи Ҳелсинкида бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномаларини имзолашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири бошчилигида делегациянинг Финландия пойтахтига ташрифини амалга ошириш тўғрисида келишилди.

Мавзуга оид