Жаҳон | 21:01 / 10.03.2025
2116
1 дақиқада ўқилади

Шимолий денгизда нефт танкери ва контейнеровоз тўқнашиб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳар икки кемада ҳам ёнғин чиққан. Тўқнашув жойига қутқарув кемалари ва вертолёт жўнатилган.

Шимолий денгизда АҚШ байроғи остида ҳаракатланган Stena Immaculate нефт танкери ҳамда Португалиянинг Solong контейнеровози бир-бири билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Буюк Британия соҳилни қўриқлаш хизматига таяниб, The Telegraph хабар берди.

Тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 09:48 да Халл шаҳри шарқидаги Шарқий Йоркшир қирғоғида содир бўлган. BBC’нинг ёзишича, контейнеровоз лангар ташлаб турган нефт танкерига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳар икки кемада ҳам ёнғин чиққан. Тўқнашув жойига қутқарув кемалари ва вертолёт жўнатилган.

Ижтимоий тармоқларда тўқнашувдан кейин юзага келган ёнғиннинг фото ва видеолари тарқалмоқда. Уларда танкер устидаги қора тутунни кўриш мумкин.

Ҳодиса жойида қутқарув-қидирув операциялари ўтказилмоқда. Sky News маълумотларига кўра, танкер ва контейнеровоз тўқнашуви оқибатида 32 киши жароҳат олган.

Мавзуга оид