Руминияда россияпараст сиёсатчи яна сайловда қатнашади
Кэлин Жоржеску Руминия Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловларида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширди. Аввалроқ Конституциявий суд у ғалаба қозонган биринчи тур натижаларини бекор қилган эди. Сохталаштириш ҳолатлари юзасидан Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: AP
Россияпараст руминиялик сиёсатчи Кэлин Жоржеску Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловларида номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширди. Бу ҳақда 7 март, жума куни Руминиянинг Agerpres ахборот агентлиги хабар берди.
Жоржеску мустақил номзод сифатида қатнашмоқда
62 ёшли ўта ўнг сиёсатчи рафиқаси билан бирга Марказий сайлов комиссиясига келган. Унинг юзлаб тарафдорлари бино ташқарисида тўпланишган. Жоржеску ўз номзодини қўйиш учун 324 минг имзо тўплаганини айтди. Қонунга кўра, ҳар бир номзод камида 200 минг фуқаронинг қўллаб-қувватлашини таъминлаши керак.
Жоржескуга имзо тўплашда Руминияликларни бирлаштириш алянси (АОР) ва Ёшлар партияси ёрдам берди. Уларнинг раҳбарлари Жорж Симион ва Анамария Гавриля ҳам Жоржескуни қўллаб-қувватлаш учун МСКга келишди.
У мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширди. Бундан олдин у миллатчи АОР аъзоси эди.
Жоржеску биринчи тур натижалари бекор қилиниши ҳақида
Руминия Конституциявий суди 24 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижаларини бекор қилган кунни назарда тутган сиёсатчи: «2024 йил 6 декабрда демократия ўлдирилди. Бугун Руминия халқи уни тирилтирди», деди. Ўшанда Жоржеску ғолиб деб эълон қилинди, унга сайловчиларнинг 22,94 фоизи овоз берди.
Руминия махсус хизматлари Россияни сайловларга, хусусан, сиёсатчини ижтимоий тармоқларда оммалаштириш кампанияси орқали аралашишда айблади. Таъкидланишича, Россия Жоржескуни реклама қилиш учун минглаб TikTok аккаунтларидан фойдаланган. Руминия Бош прокуратураси натижаларни сохталаштириш бўйича иш очди. Такрорий сайловлар 4 майга белгиланган. Агар номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаса, иккинчи тур 18 май куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Кино ва театр аҳмоқларни тарбиялайдиган жой эмас, ақлли инсонлар дам оладиган жой” – Санжар Шодиев
Ўзбекистон | 20:30
-
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?
Ўзбекистон | 19:53
-
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Жаҳон | 19:20
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
Мавзуга оид

11:30 / 06.05.2025
Руминия бош вазири президентлик сайловларидан кейин истеъфога чиқди

09:02 / 05.05.2025
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди

14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди

20:32 / 07.04.2025