Бойлиги 100 млн доллардан ортиқ одамлар сони илк бор 100 минг кишидан ошди
Шу билан бирга, 2024 йилда дунёда доллардаги миллиардерлар сони 8 фоизга ошиб, янги рекорд ўрнатган.

Фото: Depositphotos
Дунёда 2024 йил давомида бойлиги 10 миллион доллардан ортиқ инсонлар сони 4,4 фоизга ошиб, 2,34 миллион кишига етди. Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг Wealth Report ҳисоботида сўз боради.
Мультимиллионерлар сонининг энг катта ўсиши Шимолий Америкада қайд этилган — 5,2 фоиз. АҚШда ҳозирда бойлиги 10 миллион доллардан ошадиган дунёдаги барча инсонларнинг қарийб 40 фоизи истиқомат қилади — бу Хитойдан икки баробар кўп демак.
Шу билан бирга, ҳужжатда қайд этилишича, бойлиги 100 миллион доллардан ортиқ инсонлар сони илк бор 100 минг кишидан ошган. Ҳисоботга кўра, дунёда доллардаги миллиардерлар сони 8 фоизга ошиб, янги рекорд ўрнатган. Ўтган бир йил ичида дунёда янги 204 нафар миллиардер пайдо бўлган.
Феврал ойида The Wall Street Journal Altrata таҳлилий компаниясининг супермиллиардерлар рейтингини эълон қилганди. Рўйхатдан бойлиги 50 миллиард доллардан ошадиган 24 киши ўрин олган. Уларнинг умумий капитали 3,3 триллион долларга баҳоланган бўлиб, бу Франция ЯИМга тенг.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида The Guardian америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:30 / 08.03.2025
Илон Маск Оқ уйда давлат котиби Марко Рубио билан жанжаллашди – ОАВ

16:41 / 08.03.2025
АҚШ суди Хитойдан Covid-19 тарқалгани учун 24 миллиард доллар талаб қилди

15:23 / 08.03.2025