МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бу борадаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш бошланиши мумкин. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бу борадаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Парламент қуйи палатасининг 4 март куни ўтказилган мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон омилини камайтириш, суд ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай бўйин товлашнинг олдини олиш, фуқароларнинг минимал турмуш даражасини таъминлаш учун зарур бўлган мол-мулки ва пул маблағлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ҳамда такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси билан фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромадни ўрнатиш, давлат ижрочилари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон омилининг камайишига, мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда одил судлов самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Куни кеча бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг йиғилишида президент Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, «қўл радари» ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид

08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди

13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади

18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди

07:37 / 08.11.2024