Ўзбекистон | 11:32 / 06.03.2025
983
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда 600 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилишининг олди олинди - Эковазирлик

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва ҳудудий назорат бошқармалари инспекторлари томонидан дарахтлар кесилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат-рейд тадбирлари олиб борилмоқда. 

Фото: Фарғона вилояти Экология бошқармаси

2022 йилда қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1669 тани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 2513 тага ёки 61 фоизга камайган. 2023 йилда эса қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1097 тага етиб, 2022 йилга нисбатан 572 тага ёки 35 фоизга қисқарган.

2024 йилга келиб қимматбаҳо дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари 1098 тани ташкил қилган. Жамоатчилик назорати ва профилактика тадбирлари доимий олиб борилиши натижасида ўтган йил давомида 142 минг 135 туп қимматбаҳо дарахтлар, 492 минг 136 туп кам қимматли дарахтлар, жами 634 минг 271 туп дарахтлар кесилишининг олди олиниб, уларнинг яшовчанлиги сақлаб қолинган.

Бу борадаги рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Экология вазирлиги дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларини кескин қоралаган ва бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтган.

Мавзуга оид