Ўзбекистон | 20:43 / 05.03.2025
28883
3 дақиқада ўқилади

7–8 март кунлари ёмғир ва шамол кутилмоқда

7 март куни ва 8 мартга ўтар кечаси Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, шамол тезлиги 17−22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +7…+10 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

6 март куни шимол ва чўл зонасида, 7–8 март кунлари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 17–22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет». Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида шамол тезлиги 25–30 метр/сониягача кучайиши мумкин.

7 март ва 8 мартга ўтар кечаси бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлади.

Ҳарорат кундузи +7…+10 даражагача пасаяди.

Бундан олдинроқ 6–11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилояти ҳудудларида қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилинганди.

6 март куни учун об-ҳаво маълумоти:

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+3 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража; Устюртда кечаси –8...–13 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +15...+20 даража; Навоий вилояти шимолида +5...+10 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Мавзуга оид