Европани 800 миллиард евролик қайта қуроллантириш режаси таклиф этилди
Унда қатъий бюджет қоидаларини тўхтатиб туриш, натижада ЕИ мамлакатларига мудофаа харажатларини оширишга имкон бериш назарда тутилган.

Фото: AP
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен мудофаани кучайтириш, Европани қайта қуроллантиришни назарда тутувчи «Rearm Europe» режасини тайёрлади, унинг доирасида Европа Иттифоқи давлатлари келгуси йилларда ҳарбий харажатлар учун 800 миллиард еврогача маблағ ажратиши лозим.
«Европа қисқа муддатда Украинани қўллаб-қувватлаш талабига жавоб бериш, шунингдек, узоқ муддатда Европа хавфсизлигини таъминлаш учун мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширишга тайёр», деди у Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида.
Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларига беш банддан иборат режани топширганини айтди. Ҳужжат матни ҳали эълон қилинмаган, бироқ Euractiv ундан парчаларни келтирди:
- қатъий бюджет қоидаларини тўхтатиб туриш, натижада мамлакатларга мудофаа харажатларини оширишга имкон бериш;
- ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз самолётлар ва бошқа қуролларни, шу жумладан Украина учун сотиб олиш ва киберхавфсизликни мустаҳкамлаш учун 150 миллиард евро кредит жалб қилиш;
- мамлакатлар мудофаа харажатларини ошириш учун дастурлардан фойдаланишни танласа, уларга «қўшимча имкониятлар ва имтиёзлар» таклиф қилиш;
- ЕИ жамғарма ва инвестициялар иттифоқи ва Европа инвестиция банки орқали хусусий капитални жалб қилиш.
2024 йилда Европа Иттифоқининг мудофаа харажатлари 326 миллиард еврога етди. Бу ЕИ ялпи ички маҳсулотининг 1,9 фоизини ташкил этди.
Урсула фон дер Ляйеннинг таклифлари АҚШ президенти Доналд Трамп Украинага барча ҳарбий ёрдамни музлатиш ҳақида буйруқ бергани ҳақида хабар тарқалганидан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди.
Европа Иттифоқининг 23 аъзосини ўз ичига олган НАТО давлатлари ҳозир ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа харажатларига йўналтиришни муҳокама қилмоқда. Қарор шу йилнинг ёзида Ҳаагадаги саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид

15:23 / 07.03.2025
Зеленскийнинг афсуси, Путиннинг талаблари ва сўроқ остидаги НАТО — геосиёсий ҳафта таҳлили

19:09 / 04.03.2025
Ташаббус Европада. Лондонда нималар муҳокама қилинди?

20:07 / 03.03.2025
Европа иқтисодиёти ўсишдан тўхтаб қолди. Стагнациядан чиқишнинг осон йўли йўқ

23:25 / 02.03.2025