Учта ҳудудда имтиёзли кредит олиб беришини айтиб одамларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар ушланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Тошкент шаҳри, Навоий ва Фарғона вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган собиқ банк ходими Н.А. фуқаро И.Я.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Яшнобод туманидаги банк филиалидан 1 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.И. ва Ш.Х. фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга Навоий шаҳридаги банкларнинг биридан 100 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришлари эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган фуқаро Ю.Т. тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:44 / 24.02.2025
Самарқандда интернет фирибгарларининг асосий қурбонлари ёшлар бўлмоқда

18:41 / 22.02.2025
Тошкент вилоятида йирик миқдордаги фирибгарликни содир қилган шахс қамалди

16:49 / 20.02.2025
Кредит ажратилишини ўзига ўзи тақиқлаш назарда тутилган қонун маъқулланди

22:38 / 17.02.2025