Ўзбекистон | 15:15 / 02.03.2025
2796
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги хусусий мактабларда қанча ўқувчи таҳсил олаётгани маълум қилинди

Хусусий мактабларда таҳсил олаётганлар сони сўнгги 7 йилда 8,1 баробарга ёки қарийб 100 минг нафарга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига нисбатан фаолият юритаётган 455 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 112 093 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 8,1 баробарга ёки 98 324 нафарга кўпайган.

Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони қуйидагича бўлган:

— 2018/2019 ўқув йили бошига – 13 769 нафар

— 2019/2020 ўқув йили бошига – 21 042 нафар

— 2020/2021 ўқув йили бошига – 26 970 нафар

— 2021/2022 ўқув йили бошига – 30 553 нафар

— 2022/2023 ўқув йили бошига – 45 927 нафар

— 2023/2024 ўқув йили бошига – 64 010 нафар

— 2024/2025 ўқув йили бошига – 112 093 нафар

Мавзуга оид