Ўзбекистон | 14:07 / 01.03.2025
2338
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери қанча оила яраштирилгани айтилди

Ўзбекистонда йил бошидан бери 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди. 

МИБ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, давлат раҳбарининг тегишли фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 122,6 млрд сўм маблағ йўналтирилди.

Вояга етмаган шахслар фойдасига жами 179 млрд сўм алимент пуллари ундирилиб, 1,8 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг иш бандлиги масаласи ҳал этилди ва ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.

Олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 1,2 мингдан ортиқ оилаларнинг яраштирилишига эришилди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони билан ташкил этилган «Алимент тўловлари жамғармаси» ҳисобидан 218 нафар ундирувчиларга 918,1 млрд сўм маблағлар тўлаб берилди.

Мавзуга оид