Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Свердловск областида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошлардан иборат оила юртимизга қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА
Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, жорий йил 18 январ куни Ўзбекистон фуқароси М.З. оиласи оғир молиявий аҳволда қолгани сабабли ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, М.З. ва унинг 2016, 2018 ва 2024 йилда туғилган фарзандлари оила бошлиғи томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россиянинг Свердловск областига олиб келинган.
Суриштирувлар натижасида М.З.нинг турмуш ўртоғи Б.Х. 6 январ куни рўйхатдан ўтмасдан ишлаётгани сабабли Свердловск области ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида қўлга олингани ва Екатеринбург ИИБ қошидаги ХФВСМга жойлаштирилгани аниқланди.
Дипломатлар ХФВСМда бўлиб, Б.Х.нинг ҳолидан хабар олишди. Б.Х. маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг қўйиб юборилди. Шундай бўлса-да, оила қийин аҳволда қолаётгани сабаб Ўзбекистонга қайтишини билдирган.
Бош консулхона томонидан ушбу мурожаат ижобий ҳал этилиб, М.З. ва унинг 3 нафар вояга етмаган фарзандларига Екатеринбург-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтиш учун чипта харид қилинди.
Мазкур оила Екатеринбург шаҳридаги "Колцово" халқаро аэропортидан Бош консулхона ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрига кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

23:08 / 10.04.2025
Хитойда оила қуриш қоидалари соддалаштирилди

13:52 / 17.03.2025
1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади

17:56 / 22.02.2025