Ўзбекистон | 08:00 / 01.03.2025
2339
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳрида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда уларнинг ёнидан гиёҳвандлик моддалари топилди. 

Фото: Видеодан кадр

Пойтахт ИИББ хабар беришича, 18 дона кучли таъсир қилувчи моддалар, 15 дона капсула кўринишидаги дори воситаси ва 35 дона гиёҳвандлик воситалари расмийлаштириб олинди

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчилардан олинган моддаларнинг барчаси гиёҳвандлик воситалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар эканлиги маълум бўлди. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид