Ўзбекистон | 17:00 / 01.03.2025
4004
2 дақиқада ўқилади
Реклама

KUIT талабалари ўз орзуларига қандай эришяпти?

Тошкент Кимё халқаро университетида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида талабалар ўз орзуларидаги касбларни эгаллашда илк қадамларни ташлашди. Ўзбекистоннинг 50 га яқин етакчи компаниялари тадбирда талабаларга иш ва амалиёт имкониятларини тақдим этди.

Ярмарка давомида университетнинг турли йўналишлари бўйича кўргазмалар, муҳандисларнинг инновацион ишланмалари, рассомларнинг ижод намуналари, либослар дизайни кўргазмалари ва лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркаси нафақат касбий мулоқот майдони, балки университетдаги ижодий ва илмий ишланмалар намойиши учун ҳам очиқ платформага айланди. Муҳандисларнинг инновацион лойиҳалари, рассомларнинг ижодий ишлари, либос дизайни кўргазмалари ва стартап тақдимотлари тадбирга ўзига хос руҳ бағишлади. Иш берувчилар талабаларнинг ижодий ва технологик ишланмаларини катта қизиқиш билан кузатишди.

Бундан ташқари, битирувчилар учун самарали CV ёзиш ва интервюдан муваффақиятли ўтиш бўйича махсус тақдимотлар ҳам ўтказилди.

“Мен Тошкент Кимё халқаро университетига проректор Род Кларк Пауелл таклифи билан Америкадан таҳсил олиш мақсадида келганман. КИУТда ўқиш шунингдек, Восиқ халқаро мактабида ишлаш имконияти берилганидан жуда хурсандман. Восиқ халқаро мактабида ўқувчиларга баскетболдан машғулот ўтаман, бундан ташқари уларга инглиз тилини мукаммал ўрганишлари учун ёрдамлашаман. Умуман олганда бу ердалигимдан жуда хурсандман. Тошкент Кимё халқаро университетини имкониятлар маскани деб биламан, бу ерда турли мамлакатлардан келган талабалар ва малакали профессор ўқитувчилар жуда кўп”, - дейди америкалик талабалардан бири.

Тадбирнинг асосий мақсади университет битирувчиларига касбий йўналишларини белгилаш, иш берувчилар билан бевосита учрашиш ва меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш учун кенг имкониятлар яратишдан иборат бўлди.

Web-page | Telegram | Facebook | Instagram

Телефон: + 998 78 129 40 40

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид