Зироат Мирзиёева International inclusive hub фаолияти билан танишди
Ташриф давомида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси «Халқаро имо-ишора тили» дарсида ҳам қатнашди.

Фото: Zamin Foundation
«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева International inclusive hub — Ўзбекистонда инклюзив жамиятни ривожлантиришга кўмаклашувчи ижтимоий-жамоатчилик маконига ташриф буюрди.
Қайд этилишича, хаб ўз фаолиятини инклюзив профессионал таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа билан бошлаган.
Зироат Мирзиёева хабнинг ривожланиш стратегияси, ишга жойлаштириш, инклюзив маҳалла лойиҳалари, маълумотлар таҳлили асосида ўқувчининг касбий йўналишини аниқловчи рақамли шахсий картаси — LMS платформаси билан танишди, «Халқаро имо-ишора тили» дарсида қатнашди.
«Самимий муҳитда меҳмонлар ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашди, улар эса ўз ғоялари ва олган кўникмалари ҳақида сўзлаб беришди», — дейилади хабарда.
Ташриф якунида меҳмонлар ҳеч кимни ортда қолдирмасдан тўсиқларни енгиб ўтишнинг эзгу намунаси бўлган «Кундалик ҳаёт театри» фотокўргазмаси ва «Кичкина шаҳзода» инклюзив саҳна кўринишидан ёрқин таассурот олди.
Мавзуга оид

07:52 / 13.11.2024
Зироат Мирзиёева COP29'да Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди

20:10 / 12.11.2024
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

17:54 / 16.10.2024
«Замин» фонди Қорақалпоғистондаги 180 та мактабни сув тозалаш ускуналари билан жиҳозлади

16:23 / 31.08.2024