Хитойда ғамгин кучукчани эслатувчи қоя топилди. Сайёҳлар у билан суратга тушиш учун итларини олиб бормоқда (фото)
Январ ойи охирида шанхайлик дизайнер қояни суратга олган ва унинг ит бошига ўхшаб кетишини пайқаган. Сурат интернетда оммалашди.
Хитойнинг Янцзи дарёси қирғоғидаги қоя кутилмаганда диққатга сазовор жойга айланди: сўнгги пайтларда у ерга сайёҳлар оқими кўпаймоқда. Бунга сабаб шуки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳайратланарли ўхшашликни аниқлади — қоянинг шакли ит бошига ўхшаб кетади, деб ёзмоқда Associated Press.
Январ ойи охирида шанхайлик дизайнер Го Циншан Ҳубей провинциясидаги ўзи туғилган Ичан шаҳри яқинида сайр қилган. Кейинроқ дизайнер тоғ бағрида олган суратларини кўздан кечирар экан, улардан бирида акс этган қоя ғамгин кучук боласини эслатишини пайқади. Го илгари ҳеч қачон бу ўхшашликни сезмаган эди. Циншан суратни Хитойнинг RedNote ижтимоий тармоғида улашди ва қояни “Кучуклар тоғи” деб атади.
“Кучукча худди сув ичаётгандек ёки балиқларни томоша қилаётгандек турарди. У гўёки Янцзи дарёсини хотиржам қўриқлаётганга ўхшарди”, — деб таъкидлади Го.
Ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари ҳам бу ўхшашликни пайқади — Гонинг пости ўн кун ичида 120 мингта лайк тўплади. Weibo платформасида эса хитойча “Кучуклар тоғи” маъносини англатувчи #xiaogoushan хештеги миллионлаб кўрилди.
Фойдаланувчилар ўз итларини қоядаги шакл билан таққосламоқда. Бошқалари эса тўғридан тўғри Ичанга бориб, тоғ фонида итларини суратга олмоқда.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

09:21 / 10.03.2025
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025