Россиянинг Марселдаги консуллигига ҳужум қилган олимларга ҳукм чиқарилди
Россиянинг Марселдаги бош консуллиги биносига молотов коктейли улоқтирган муҳандис ва кимёгар саккиз ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар уй қамоғига олиниб, электрон билагузук тақишлари талаб қилиниши кутилмоқда.

Фото: Stringer/REUTERS
Украинада уруш бошланганининг 3 йиллиги муносабати билан 24 феврал куни Россиянинг Марселдаги бош консуллиги биносига молотов коктейли улоқтирган икки олим саккиз ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 27 феврал, пайшанба куни AFP агентлиги хабар берди. Унга кўра, эркаклар тунни қамоқда ўтказиб, кейин электрон билагузуклар билан уй қамоғида жазони ўтайди. Кейинги беш йил давомида уларга Россия консуллигига яқинлашиш ва қурол олиб юриш тақиқланган.
Россиянинг Марселдаги бош консули Станислав Оранский суд мажлисида воқеада «террорчилик ҳаракатининг барча белгилари» борлиги ҳақида гапирди. Бироқ прокурор бу фикрга қўшилмаган ва судланувчиларнинг ҳаракатлари «хавф туғдирмаган»лигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у ва судя хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ҳужумлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россиянинг Франциядаги элчихонаси «жиноятнинг оғирлигига мутлақо тўғри келмайдиган» «енгил жазо»дан «жуда ғазабланганини» айтди. Россиялик дипломатларнинг сўзларига кўра, «жиноятчилар дипломатик миссия ҳудудидаги хизмат автомашиналари билан тўла автотураргоҳни портлатиш мақсадини кўзлагани аниқ» ва «фақат омадли тасодиф туфайли унинг ходимларидан ҳеч бири жабрланмаган».
Россия консуллигига ҳужум
48 ёшли муҳандис Василе Х. ва 59 ёшли кимёгар Жорж С. - Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази (CNRS) ходимлари. Тергов аниқлаганидек, 24 феврал куни улар ярим литрли учта пластик бутилкага суюқ азот ва портловчи кимёвий моддалар аралашмасини тўлдириб, Россиянинг Марселдаги бош консуллиги ҳудудига улоқтиришган. Дипломатик миссия автотураргоҳи томига иккита шиша тушди ва портлашлар юз берди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Ҳар икки эркак ҳам ўша куни кечқурун Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши уч йиллигига бағишланган намойишда ҳибсга олинган. Улар жиноятга иқрор бўлиб, Россия консуллигига ҳужумни Украина билан бирдамликни намойиш этиш истаги билан изоҳлаган. Украиналик аёлга уйланган Жорж С. ўзини «идеалист» деб атади ва акция хавфсиз бўлиши учун ҳамма нарсани алоҳида режалаштирганини айтди. Шу билан бирга, у эҳтимолий дипломатик оқибатлар ҳақида ўйламаганини тан олди.
Россия Тергов қўмитаси Бош консуллик ҳудудидаги портлашлар бўйича халқаро ҳимояга эга бўлган шахслар ёки муассасаларга ҳужум қилиш (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 360-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Мавзуга оид

17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари

17:20 / 13.03.2025
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

16:25 / 13.03.2025
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

09:47 / 13.03.2025