Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
45 ёшли Уфук Улуташ Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди.

Фото: ТИВ
27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқ нусхаларини қабул қилди.
«Ўзбекистон ва Туркия нафақат икки томонлама шерикчилик даражасида, балки минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам фаол давом этмоқда. Ишончимиз комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ҳар икки мамлакат равнақи ва тараққиётига хизмат қилади. Жаноб элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди Саидов.
Уфук Улуташ 1980 йилда туғилган, дипломат ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассис. У Қуддусдаги иброний университетида иброний ва Яқин Шарқ тарихини ўрганган. Бунгача Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик тадқиқотлар маркази раиси лавозимида ишлаган.
2022 йил октябрь ойида Улуташ Туркиянинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланмаслиги хабар қилинган эди.
Улуташдан олдин Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида 2021 йилдан буён Олган Бекар ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

11:01 / 10.03.2025
Туркия Курдистон ишчилар партияси тарафдорларини қуролларини ташлашга чақирди

14:11 / 08.03.2025
Венгрияда ишлаётган туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширади

17:09 / 06.03.2025
Россиянинг АҚШдаги янги элчиси тайинланди

20:52 / 05.03.2025