«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик медали таъсис этилди
Ўзбекистон президенти «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. У уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга, шунингдек, фронт орти меҳнат фахрийларига топширилади.

Ўзбекистон президентининг фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу эсдалик юбилей медали Ўзбекистон фуқароларига — «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун» ва «Япония устидан қозонилган ғалаба учун» медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган, уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёки Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар шахсларга топширилади.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронторти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, «1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун», «Меҳнатдаги жасорати учун», «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари ҳам мазкур эсдалик юбилей медали билан мукофотланади.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Аввалроқ президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унга кўра, уруш қатнашчиларига 10 минг доллардан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади.
Мавзуга оид

18:12 / 14.03.2025
Шавкат Мирзиёев Вячеслав Володинни қабул қилди

11:51 / 14.03.2025
Президентга энг олий мукофот – Францияга давлат ташрифи қандай ўтди?

17:56 / 13.03.2025
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

17:53 / 13.03.2025