«Жуда яхши суҳбат». Зеленский G7 йиғилиши доирасида Трамп билан гаплашиб олди
Канада раҳбарлиги остида «катта еттилик» давлатларининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Володимир Зеленский йиғилиш доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп билан гаплашиб олганини маълум қилди.

Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский 24 феврал куни G7 нинг онлайн саммитида АҚШ президенти Доналд Трамп билан гаплашиб олганини маълум қилди.
«Канада раҳбарлиги остидаги «катта еттилик» давлатларининг йиғилиши доирасида жуда яхши суҳбат бўлди… Биз Қўшма Штатлар бошқа шериклар каби қўллаб-қувватлашни давом этишига жуда умид қиламиз. Албатта, биз Европа ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ушбу бирдамликни йўқотмаслигимиз керак», — дейди Зеленский.
Украина президенти ўзаро суҳбат тафсилотларини очиқламаган. Трамп эса ҳозирча Зеленский билан мулоқотига изоҳ бермади.
АР-Риёдда ўтказилган Россия—Америка музокараларидан кейин Доналд Трамп Зеленскийни кескин танқид қилмоқда. АҚШ президентининг маълум қилишича, украиналиклар орасида Зеленскийнинг рейтинги пасайиб кетган, шунингдек, Трамп уни «диктатор» деб атади ва Украинада президентлик сайловларини ўтказишга чақирди.
Politico’нинг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина президенти Володимир Зеленскийга нисбатан очиқчасига кескин фикр билдириши Вашингтон Россия томон бурилиши билан боғлиқ эмас, балки конлар бўйича келишув тузиш учун Киевга босим ўтказиш усулидир.
Зеленский жамоаси хавфсизлик кафолатлари эвазига Украинадаги фойдали қазилмалар ҳуқуқини АҚШга бериш таклифини 2024 йил охирларида ишлаб чиққанди. Аммо Трамп президентлик лавозимига киришганидан кейин битимга бошқача қарай бошлади — у нодир металларни қазиб олиш ҳуқуқини шу кунгача Украинага кўрсатилган ёрдам учун талаб қилмоқда.
Мавзуга оид

00:19
Зеленский Овал кабинетдаги тортишув учун Трампдан кечирим сўради — АҚШ президентининг махсус вакили

21:10 / 10.03.2025
АҚШ Зеленскийни йиқитмоқчими?

01:10 / 10.03.2025
Трамп: Украина АҚШ ёрдами билан ҳам омон қолмаслиги мумкин

23:47 / 05.03.2025