Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» 25–28 феврал кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида 25–28 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қуйидаги ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирилади:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Прогнозларга кўра, дам олиш кунлари кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати пасаяди, ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Юқоридаги ҳудудларда 15–18 феврал кунлари ҳам қор кўчиш хавфи эълон қилинганди. 18 феврал куни Қамчиқ довонида қор кўчкиси юз берди. Эски қор қопламидан ҳажми 154 метр куб бўлган қор кўчкиси тушган. Ҳосида оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.