Жамият | 17:14 / 23.02.2025
4265
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 8 ёшли ўқувчи ЙТҲ қурбони бўлди

Бола ўқиган мактабда ЙҲХБ мутасаддилари ва ўқувчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ёш бола нобуд бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 27 январ куни содир бўлган. “Нексия” машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган.

Оқибатда шаҳардаги 12-мактаб ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, бола ўқиган мактабда ЙҲХБ мутасаддилари ва ўқувчилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда ўқувчилар мактабга келиб-кетишда эҳтиёт бўлиши ва йўлларнинг белгиланган қисмидан ўтиши уқтирилган.

Мавзуга оид