Ўзбекистон | 13:37 / 23.02.2025
14717
3 дақиқада ўқилади

24 феврал куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет эртага, 24 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...–5 даража, Устюртда кечаси –10...–15 даража, кундузи –3...–8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), айрим жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +2...+7 даража, Навоий вилояти шимолида кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, 23–25 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Мавзуга оид