Тўхташ талабини бажармаганлар бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
ИИО ходимларининг тўхташ талабини бир неча бор бажармаган ҳайдовчилар бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда жаримага тортилади.

Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) учинчи қисм билан тўлдирилмоқда.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ички ишлар органи ходими ёки ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз кетма-кет бир неча марта бажармаслик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилиш билан бирга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (11,25 миллион сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодекси 261-1-модда (Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бош тортиш) билан тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид

14:10 / 09.03.2025
“Касбингизни севсангиз, қийинчиликлари билинмайди” – кранчи, терговчи, поезд ва автобус ҳайдовчи аёллар ҳикояси

20:59 / 01.03.2025
Тишлари тўкилган қонун, автомобил импортидаги музлаш ва Узундаги жиноят(лар) — ҳафта дайжести

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

12:38 / 25.02.2025