Ўзбекистон | 16:31 / 22.02.2025
1929
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон билан Суринам дипломатик муносабат ўрнатди
Икки мамлакат вакиллари тегишли коммюникени имзолади.

Фото: ТИВ
Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Нью-Йорк шаҳрида икки мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакиллари тегишли коммюникени имзолади.
Суринам — Жанубий Америкада жойлашган ва Ўзбекистон билан дипломатик муносабат ўрнатган 158-давлат бўлди.
Мавзуга оид

16:24 / 06.02.2025
Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

18:59 / 26.11.2024
Суринам нефт даромадларини фуқаролар билан баҳам кўради

13:22 / 22.11.2023
«Жанубий Америка Трампи» – Аргентинанинг янги президенти ҳақида нималар маълум?

15:11 / 05.08.2021