Жаҳон | 18:31 / 21.02.2025
2255
2 дақиқада ўқилади

Си Жинпинг Хитой армиясини «ҳар жиҳатдан жаҳон даражасидаги армияга» айлантиришни буюрди

Хитой армияси умумий жанговар тайёргарликни яхшилаш ва интизомни сақлаш учун инновацияларни жорий қилади.

Фото: AFP

Хитой раҳбари Си Жинпинг Халқ озодлик армиясининг (ХОА) одоб-ахлоқ қоидалари ва тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Синхуа агентлигига кўра, ХОА умумий қоидалари, ички тартиб қоидалари ва интизом қоидалари модернизация қилинади. Ўзгартиришлар 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

Нашрнинг ёзишича, модернизация Хитой қуролли кучларини «ҳар жиҳатдан жаҳон даражасидаги армияга» айлантиришга қаратилган. ХОА умумий жанговар тайёргарликни яхшилаш ва интизомни сақлаш учун инновацияларни жорий қилади. Қасамёд қабул қилиш ва хизматни ўташ стандартлари, хусусан, ҳарбийларни жойлаштириш ва таътил бериш тизими оптималлаштирилади. Ҳарбий интизомни бузганлик учун жазо чоралари, ариза ва шикоят бериш тартиби ҳам ўзгартирилади.

Хитой Халқ Озодлик Армияси (ХОА) дунёдаги энг қудратли армиялардан бири бўлиб, бир қанча кўрсаткичлар бўйича Қщшма Штатлардан кейин иккинчи ўринда туради.

Унинг кучининг асосий жиҳатлари: 2 миллион ҳарбий хизматчи, ҳарбий бюджети 230 млрд доллар, 500 та ядро каллаклари, 6 мингта танк, 350 та кема, 3 та авиаташувчи, 3,5 мингга яқин самолёт, сунъий йўлдошга қарши қуроллар.

ХОА - фаол модернизация қилинадиган кучли, юқори технологияли армия. Узоқ муддатли истиқболда Хитой ҳарбий соҳада, айниқса денгиз, ҳаво кучлари ва стратегик қуролларда АҚШ билан тенгликка интилади.

Мавзуга оид