Австрияда ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс ИШИДга алоқадор бўлган
Австрияда ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган суриялик ИШИД гуруҳига алоқадор бўлган. Терроризм бўйича эксперт Питер Нойман бир неча ой олдин эълон қилинган янги «ҳужумлар тўлқини» ҳақида гапирди.

Фото: Gerd Eggenberger/APA/AFP
Австриянинг Филлах шаҳрида ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган Сурия фуқароси ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор бўлган. Бу ҳақда 16 феврал, якшанба куни Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер журналистларга маълум қилди.
Австриядаги ҳужум
Вазир воқеани «ИШИД билан боғлиқ ҳужум» деб атади. Карнернинг сўзларига кўра, жиноятчи «интернетда тез радикаллашган». Унинг квартирасида тинтув ўтказилганда «радикал ғояларнинг яққол далили» ва девордаги ИШИД байроғи топилган. У ерда ҳеч қандай қурол ёки «бошқа хавфли нарсалар» аниқланмади. Тергов шуни кўрсатадики, жиноятчи ёлғиз ҳаракат қилган.
Карнер бундай ҳужумларнинг олдини олиш учун тасодифий «махсус мақсадли гуруҳларни, яъни суриялик ёки афғонистонлик бўлган бошпана изловчиларни» оммавий текширувдан ўтказиш ниятида эканини айтди.
Терроризм бўйича немис эксперти ва Лондон Қироллик коллежи профессори Петер Нойман Х ижтимоий тармоғида Мюнхен ва Филлахдаги ҳужумлар «бир неча ой аввал эълон қилинган ҳужумлар тўлқинининг бир қисми» эканини ёзди.
Филлахдаги ҳужум
15 феврал куни 23 ёшли суриялик Филлахда пичоқ билан бир неча ўткинчига ҳужум қилди. У 14 ёшли ўсмирни ўлдирган, яна беш кишини жароҳатлаган, улардан уч нафари оғир аҳволда. Яраланганлар орасида 15 ёшли икки ўсмир ҳам бор. Гумонланувчи бошпана сўраган шахс бўлиб, амалда яшаш учун рухсатномага эга ва судланмаган.
Каринтия протестант суперинтенданти Манфред Зауэр Яқин Шарқдан келган барча муҳожирларга нисбатан нафрат уйғотмасликка чақирди. "Биз биламизки, ҳужумчига қарата машинасини йўналтириб, янада оғир воқеа содир бўлишининг олдини олган ҳам суриялик эди". Аввалроқ 42 ёшли етказиб бериш хизмати ҳайдовчиси ўз машинаси билан Филлахда жиноятчини уриб юборгани хабар қилинганди. Австрияда жами 100 мингга яқин суриялик қочқин яшайди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин
Ўзбекистон | 18:39
-
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади
Ўзбекистон | 18:33
-
Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади
Ўзбекистон | 18:03
-
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
Жаҳон | 17:56
Мавзуга оид

14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди

15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

10:45 / 18.04.2025