Ўзбекистон | 18:59 / 16.02.2025
11272
2 дақиқада ўқилади

Қизларнинг кам туғилиши ва абортлар масаласи — Kun.uz подкастида

Kun.uz'да янги ва енгил услубга старт бердик. Биринчи сони Ўзбекистонда охирги чорак асрда қизларнинг йигитларга нисбатан кам туғилгани ҳақида. Жамиятшунос Собир Хўжаев ҳамда акушер-гинеколог Зарина Игамова билан ҳолатнинг сабаблари, оқибат ва ечимлари тўғрисида суҳбат қилинди.

Kun.uz кенг қамровли аудиторияси учун ҳозирги кунда энг оммабоп бўлиб қолган подкаст жанрида ҳам суҳбатлар уюштиришни бошлади. Унда таҳририят мухбирлари Дилшода Шомирзаева ҳамда Элёр Ҳошимов ҳаммуаллифликда турли мавзуларда мутахассислар билан фикрлар алмашишади.

Дастлабки мавзу Ўзбекистонда охирги йилларда йигитларга нисбатан қиз фарзандлар камроқ дунёга келаётганига бағишланди. Унда жамиятшунос Собир Хўжаева ва акушер-гинеколог Зарина Игамова нима сабаб бундай ҳолат кузатилаётгани, бунга абортлар сабаб бўлганми ёки йўқ, кам сонли қизларнинг туғилиши қандай муаммолар келтириб чиқариши ҳамда бунга ечим сифатида нималар қилиниши кераклиги ҳақида гапириб беришган.

Подкастнинг тўлиқ шаклини юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин. Имкони бўлса, видеоларимизни лике ва изоҳларингиз билан қўллаб-қувватланг. Яна қайси мавзуда суҳбатлашишимизни хоҳлайсиз, видео остида ёзиб қолдиринг. Биз уларни, албатта, кўриб чиқамиз.

Мавзуга оид