Ўзбекистон | 12:01 / 15.02.2025
61646
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 17-19 феврал кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -2...+3, кундузи +10...+15, 18 февралда кечаси 0...+5, кундузи +8...+13, 19 февралда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 17 февралда -1...-6, 18-19 февралда -2...+3, кундузи 17-18 февралда +6...+11, 19 февралда +5...+10 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 февралда Самарқанд вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +8...+13, 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи 17 февралда +12...+17; 18-19 февралда +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 17 февралда +6...+11; 18-19 февралда +8...+13 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 февралда кечаси -3...-8, кундузи -3...+2, 18-19 февралда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид