Зеленский Путин билан музокара учун ультиматум шартини айтди
Украина, Европа ва АҚШ умумий режага эга бўлиши керак, деди Украина раҳбари.

Фото: Ian Langsdon
Украина Россия билан ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича музокаралар олиб боришга аллақачон ҳаракат қилган, бироқ Москва келишувни бажармаган. Шу сабабли, Россия билан янги музокараларда Украина ва Ғарб биргаликда ҳаракат қилиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди.
«Биз Путин билан ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва асирларни алмашиш ҳақида гаплашганмиз. Лекин у маҳбусларни алмашгани йўқ. У ёлғончи», деб таъкидлади Зеленский.
Украина президенти Украинадаги уруш шунчаки икки давлат ўртасидаги можаро эмас, балки бир давлатнинг бошқа давлатга ҳужуми эканини таъкидлади.
«Шунинг учун бизга воситачи керак эмас, АҚШ биз томонда бўлиши керак», деди у.
Шу билан бирга, Зеленский АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс билан Америка ҳарбий ёрдамини Украина минерал ресурсларига айирбошлаш бўйича келишув тафсилотларини муҳокама қилиш учун учрашишга тайёрлигини айтди.
Украина президенти яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Доналд Трамп унга шахсий телефон рақамини берганини ҳам таъкидлади.
«У менга хоҳлаган вақтда қўнғироқ қилишингиз мумкин», деди. Умид қиламанки, Трамп бизга ҳақиқатан ҳам ёрдам беради», деди Зеленский.
Россия томони билан бўлажак музокараларга келсак, Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина биринчи навбатда Европа ва АҚШ билан умумий позицияни келишиб олиши керак.
«Мен фақат россияликлардан бири билан - Путин билан учрашаман. Фақат қачонки Трамп, Европа ва Украинада умумий режа бўлса. Фақат шунда Путин билан учрашаман ва биз урушни тўхтатамиз. Мен бошқа муроса шартларда эмас, фақат шу шартимда учрашишга тайёрман», деб таъкидлади Зеленский.
Мавзуга оид

11:29
«Оқ уй мени ўз ҳарбий режалари билан таништирди». Журналистни тасодифан махфий ҳарбий чатга қўшиб қўйишди

11:02
ОАВ Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралар бўйича қўшма баёноти қачон эълон қилинишини аниқлади

09:13
АҚШ Давлат департаменти: Украинадаги тинчлик бўйича тафсилотлар сулҳдан кейин очиқланади

08:52