Тошкент вилоятида 11,4 млрд сўмлик газни талон-торож қилган заправка аниқланди
Маълум бўлишича, МЧЖ мансабдор шахслари ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Бош прокуратура ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги «Ғ.О.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 11,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланган эди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманидаги газ тўлдириш шохобчаси электрон ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, 2,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

17:37 / 28.02.2025
Чинозда йигит ўз опасини ўлдириб, жасадини 7 кун уйда сақлади

18:41 / 22.02.2025
Тошкент вилоятида йирик миқдордаги фирибгарликни содир қилган шахс қамалди

09:39 / 22.02.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

11:42 / 21.02.2025