Жаҳон | 07:54 / 13.02.2025
4794
2 дақиқада ўқилади

Европа давлатлари Украина бўйича музокараларда ЕИ иштирок этишини талаб қилмоқда

Германия, Франция, Полша, Буюк Британия, Испания, Италия, Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати ва Европа Иттифоқининг қўшма баёнотида Киевни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр экани таъкидланган.

Фото: Vida Press

«Украина ва Европа Украинадаги урушни тугатиш бўйича ҳар қандай музокараларнинг бир қисми бўлиши керак». Бундай фикрни Германия, Франция, Полша, Буюк Британия, Испания, Италия ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати ва Еврокомиссия 12 феврал, чоршанба куни АҚШ ва Россия президентлари – Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасида Украина бўйича телефон суҳбатидан сўнг эълон қилган қўшма баёнотида билдирди.

«Украинада адолатли ва мустаҳкам тинчлик ишончли трансатлантик хавфсизликнинг зарур шартидир», дейилади ҳужжатда. Европа дипломатлари таъкидлаганидек, улар «Америка иттифоқчилари билан» кейинги ҳаракатлар бўйича музокараларни интиқлик билан кутмоқда. Баёнот муаллифларининг фикрича, умумий мақсад «Украинани кучли мавқега олиб чиқиш» бўлиши керак.

Украинага ёрдамни оширишга тайёргарлик

Баёнотни ташқи ишлар вазирлари имзолаган Европа давлатлари ҳам Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёр эканини билдирмоқда ва бу давлатга хавфсизлик кафолатларини бериш зарур деб ҳисоблайди. «Биз Украинани қўллаб-қувватлашимизни кучайтиришга тайёрмиз. Биз Россиянинг агрессив уруши олдида унинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиламиз», — дея таъкидлайди улар.

«Биз адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка эришилгунга қадар Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадини олиб ташламаймиз», — дейилади ҳужжатда. Бу Украина ва Европа давлатлари манфаатларини кафолатлайдиган тинчлик келишувини назарда тутади, дея аниқлик киритади dpa агентлиги.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти