Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 103 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди
Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларидаги иссиқхоналар фаолияти 11 феврал куни тунги вақтда ўрганилди.

Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги хабар беришича, бунда 70 нафар ходимдан иборат 6 та ишчи гуруҳ тузилиб, Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларидаги 40 дан ортиқ иссиқхона фаолияти кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналар атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги, филтр ўрнатилмаганлиги ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Натижада 26 та иссиқхонага огоҳлантириш берилди ва 2 та иссиқхона эгасига белгиланган талабларни бажармаганлиги юзасидан маъмурий жарима жазоси қўлланди.
Жорий куз-қиш мавсумида жами 630 та иссиқхонада ўрганиш тадбирлари олиб борилди. Иссиқхоналарнинг 396 таси фаолият юритаётганлиги ва 234 таси (Зангиота туманида 77 та, Қибрай туманида 12 та, Тошкент туманида 24 та, Юнусобод туманида 108 та, М.Улуғбек туманида 1 та, Яшнобод туманида 9 та, Бектемир туманида 3 та) мавсумий бўлганлиги, яъни қозонхонаси йўқлиги сабабли иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.
Иссиқхонада дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган жами 58 та иссиқхона эгаларига маъмурий жарималар қўлланди. Яна 103 тасининг фаолияти тўхтатилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41
-
Аббос Файзуллаев ЦСКА билан иккинчи совринини қўлга киритди
Спорт | 22:15
Мавзуга оид

16:43
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

16:06 / 13.03.2025