Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади
Плёнка иссиқхоналар учун ҳароратни мўътадиллаштириши таъкидланмоқда.

Фото: Фанлар академияси
Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида иссиқхоналар учун ҳароратни мўътадиллаштирувчи «ақлли» плёнка ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Қайд қилинишича, Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари томонидан дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачалар синтез қилинди.
Бу нано-заррачалар қуёш нурининг ултрабинафша нурланишини яқин инфрақизил диапазонга айлантиради. Шу билан бирга, бундай фотонларнинг иссиқлик энергияси 17-22 даражага тенг бўлади. Натижада ташқи ҳарорат -3...-7 даража совуқ бўлган ҳолатда ҳам, иссиқхона ичидаги ҳарорат қўшимча қиздиришсиз +5...+7 даража илиқ ҳароратгача сақланади (одатий плёнкаларда бу кўрсаткич 0...-2 даража бўлади). Иссиқ кунларда эса иссиқхона ичидаги ҳарорат +5...+8 даражага пасаяди.
Инфрақизил диапазондаги фотонлар сони кўпайиши туфайли фотосинтез тезлашади ва ўсимликлар 1,5–2 баравар тез ўсади. Шу билан бирга энергия сарфи 60 фоиздан ортиқ камаяди, ҳосилдорлик 35–50 фоизга ортади, суғориш учун сув тежалиши 30 фоизни ташкил этади, агар гидрогеллар қўлланилса, бу кўрсаткич 90 фоизгача етади. Плёнканинг мустаҳкамлиги 3 баробар ошади.
Синовлар Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган. Ҳозирги кунда Шанхай Қишлоқ хўжалиги академияси томонидан Хитой Халқ Республикасининг турли тупроқ-иқлим шароитида кенг кўламли синовлар олиб борилмоқда.
Хитойнинг Shanghai Daedon Science and Technology Ltd. компанияси билан Ўзбекистонда Материалшунослик институти базасида нано-кукунларни қўшма тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Тажриба-саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш режасига кўра, 2025 йилда 1 тонна, 2026 йилда эса 10 тонна нано-заррачалар ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 2 000 тоннага етказиш учун нано-порошоклар ишлаб чиқариш заводи қурилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Shanghai Daedon Science and Technology Ltd. компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.
Мавзуга оид

16:46 / 02.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

21:18 / 01.05.2025
Трампнинг юқори тарифлари. Бу Хитойдаги ишлаб чиқаришга сезиларли зарба бера бошлади

12:26 / 01.05.2025
Хитой божлардан озод қилинадиган АҚШ товарлари рўйхатини тузди

10:31 / 30.04.2025