Жамият | 17:00 / 12.02.2025
6956
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 10 феврал куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (ТСМРИ) икки муҳим тадбир – ТСМРИ ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ҳамда ТСМРИ ҳузурида KPMG Академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Меморандумнинг биринчи босқичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимлари учун «ACCA — молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» йўналиши бўйича ихтисослаштирилган курсларни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу ўқув дастурининг ўзига хос жиҳати шундаки, назарий билимларни етакчи халқаро аудиторлик компанияларининг амалий тажрибаси билан уйғунлаштириш, шунингдек, корпоратив курсларга KPMG экспертларини жалб этишдан иборат.

ТСМРИ ҳузурида KPMG Академиясининг очилиши ўз навбатида институтга корпоратив курслар сегментида ўз ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради. Халқаро аудиторлик соҳасида етакчи ва «катта тўртлик»ка кирувчи компаниялардан бири KPMG’нинг ТСМРИ томонидан ташкил этиладиган корпоратив курсларни ўқитишда фаол иштирок этиши, инсон капиталини ривожлантириш ва турли даражадаги ходимларнинг малакасини ошириш учун янада кенг имкониятлар яратади. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид