Туск Полша хавфсизлигига йирик сармоялар ҳақида эълон қилди
Полша бош вазири 155 миллиард евролик рекорд сармоялар ҳақида эълон қилди, унинг катта қисми хавфсизликка йўналтирилади.

Фото: Philipp von Ditfurth/dpa/picture alliance
Полша бош вазири Доналд Туск умумий қиймати 155 миллиард евро бўлган рекорд сармоялар ҳақида эълон қилди, уларнинг катта қисми мамлакат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилади. Туск 10 феврал, душанба куни Варшава фонд биржасида тегишли баёнот билан чиқди.
Полша Россия ва Украина билан чегарадош ягона НАТО аъзосидир, деб эслатди AFP.
Microsoft ва Google билан музокаралар
Тускнинг аниқлик киритишича, у хорижий инвесторларни ҳам жалб қилмоқчи. У Американинг йирик технологик компаниялари — Google, Amazon, IBM ва Microsoft билан «жиддий» музокаралар олиб бораётганини айтди. «Яқин кунларда мен Полшадаги меҳмонларим сифатида Microsoft ва Google раҳбарларини қабул қиламан ва биз уларнинг сармоявий режаларини якунлаймиз», — дея таъкидлади у, батафсил маълумот бермасдан.
Мақсад Европа Иттифоқи бўйича ғарбий ҳамкорларни четлаб ўтишдир, улар «яқингача бизга иқтисодий нуқтайи назардан бироз юқоридан қараб келган», дея қўшимча қилди Туск.
Туск Шолцни танқид қилди ва миграция қонунини кучайтиришга тайёр
Германияда миграция масалалари бўйича баҳслар чоғида Полша бош вазири Доналд Туск Германия ва Полша ўртасидаги чегара назоратини танқид қилди, деб хабар берди AFP 7 феврал куни кечқурун. Шу билан бирга, у жиноий ҳаракатлар содир этганликда айбланган хорижликлар депортация этилиши ҳақида эълон қилди.
«Полшада бўлган, меҳмондўстлигимиздан фойдаланиб, қонунни бузган ҳар бир киши Полшадан депортация қилинади», деди Туск Гданскда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан қўшма чиқишида. Шунинг учун ҳукумат «уюшган жиноятчилик ва хорижликлар томонидан содир этилган зўравонлик жиноятларига» жавоб беришда давом этади», деди бош вазир. Фон дер Ляйеннинг ташрифига Полшанинг Европа Иттифоқи кенгашига раислиги бошланиши сабаб бўлди. Йил бошида йиғилиш ЕК раҳбарининг бетоблиги сабабли қолдирилганди, деб хабар бермоқда AFP.
Мавзуга оид

22:44 / 07.03.2025
Полшада барча эркаклар ҳарбий йиғинлардан ўтиши мажбурий бўлади

17:09 / 20.02.2025
Полша Украинага қўшин юбориш ниятида эмас

13:53 / 18.02.2025
Туск: Полша Украинага тинчликпарвар кучларини юбормайди

11:03 / 17.02.2025