Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди
11 феврал куни Самарқанд вилояти ҳудудида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Автобус темирйўл кўпригида бордюрга урилиб, ёнбошлаб қолган. Вафот этганлар бўлиши мумкин.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда автобусни кўтариш учун техникалар ҳаракатланаётгани кўринади.
Kun.uz манбаларига кўра, ЙТҲ Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида рўй берган. Бир киши вафот этган.
Ҳодисага автобус ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. ЙТҲ натижасида йўлда тирбандлик вужудга келган.
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади”, – дейилади расмий ахборотда.
ИИВ масъули жабрланганлар ёки қурбонлар ҳақида маълумот бермади.
Сўнгги маълумотларга кўра, автобус Cobalt билан тўқнашган. Автобус енгил машинанинг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб келгани оқибатида тормозни кескин босган.
Самарқанд ЙҲХБ ҳодиса оқибатида бир киши ўлимини тасдиқлади – 68 ёшли эркак тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мавзуга оид

08:10 / 10.03.2025
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025