Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалний ишидаги шифокор фахрийлар касалхонасига раҳбар бўлиши мумкин
Навалнийнинг даволовчи шифокори «ёлғон гапиришда» айбланаётган Александр Мураховский ҳарбийлар касалхонасини бошқариши мумкин, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Александр Мураховский Фото: Евгений Софийчук / ТАСС
Омск области Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбари Александр Мураховский Омскдаги янги уруш фахрийлари касалхонасининг бош шифокори бўлиши мумкин. Бу ҳақда 10 феврал, душанба куни "Омск-информ" нашри манба, "Омский Форум" Telegram-канали ва маҳаллий Om1.ru интернет-нашрига таяниб хабар берди.
Мураховский 2020 йил августида Томскдан Москвага учган самолёт бортида комага тушиб қолган мухолифатчи Алексей Навалний олиб кетилган Омскдаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасининг бош шифокори бўлган.
Навалнийнинг даволовчи шифокори Анастасия Василева, хусусан, бош шифокор Мураховскийнинг сиёсатчини транспортда олиб бориш имкони йўқлиги ҳақидаги сўзларини «ёлғон» деб атаганди. Мураховский, шунингдек, Навалнийнинг аҳволи «метаболик бузилиш» оқибати эканлигини таъкидлаган.
Om1.ru портали манбасининг аниқлик киритишича, Мураховскийнинг номзоди муҳокама қилинган, бироқ ҳозирча маъқуллаш жараёнидан ўтмаган.
Франция суди Навалнийларнинг Yves Rocher'га қарши даъвосини рад этди
Франция кассация суди (мамлакат олий суди) Юлия ва Олег Навалнийнинг Yves Rocher компаниясини туҳмат ва қоралашда айблаган даъвосини рад этди. Бу ҳақда 4 феврал куни «Новая газета» (НГ) ўз қўлидаги суд қарорига таяниб хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, энди Навалнийлар қўлида сўнгги вариант – Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилиш қолди. Қонунда ИҲЕСга шикоят қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тўрт ой муддат кўзда тутилган.
"Ив Роше Восток" (Yves Rocher Россия бўлими)нинг ўша пайтдаги директори Бруно Лепрнинг 2012 йил декабр ойида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Бастрикинга ёзган «жиноят ҳақидаги аризаси» мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний ва унинг укаси Олегни жиноий жавобгарликка тортиш учун сабаб бўлди. Лепру ака-ука томонидан рўйхатга олинган «Главное подписное агентство» ОАЖ фирмасини текширишни сўради, бунинг натижасида Алексей ва Олег Навалний фирибгарликда айбланган. Айбловга кўра, иккаласи ҳам Yves Rocher'ни компания учун ноқулай бўлган шартнома тузишга кўндирган.
«Ариза ака-ука Навалнийларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди, унга кўра Олег Навалний уч ярим йил қамоқда ўтирди, кейин эса худди шу айбловлар билан Алексей Навалний 2021 йил 17 январда Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди», — дейилади НГ хабарида. Алексей Навалний ўлимига қадар колонияда қолди. Унинг ўлимидан кейин рафиқаси Юлия даъвонинг ворисига айланди. 2017 йилда ИҲЕС ҳукмни асоссиз ва сиёсий мотивли деб топди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:57 / 10.07.2025
Тошкентда йигит гинеколог шифокор номига сохта профил очиб, аёлларга пулли маслаҳат бериб келгани аниқланди

14:31 / 04.07.2025
Столда пичоқ, унинг олдида маст одам, ходим телефон “титиб” ўтирибди – Бухородаги ҳодисада ким антиқаҳрамон?

17:24 / 03.07.2025
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди

13:36 / 17.06.2025